Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 19 октябрдаги “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши буюк шоирга эҳтиромнинг намунасидир.
Урганч туман Ахборот-кутубхона маркази томонидан ҳам Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган ва жойларда тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.
Президентимиз томонидан мамлакатимизда ёш авлодни улуғ аждодларимизнинг ўлмас мероси, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Туманимизда ёшларнинг бу борадаги билимини бойитиш ва рағбатлантириш мақсадида кўрик-танловлар, маънавий-маърифий кечалар ўтказилмоқда, хусусан, Алишер Навоий меросини кенг ва атрофлича ўрганиш, унинг асарларида улуғланган ғоялар мазмунини ёшлар онгига етказиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Марказимизда буюк бобокалонларимиз ижодий меросига бағишланган адабий кечалар, давра суҳбатлари, маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Шундай тадбирлардан “Ғазал мулкининг султони” мавзусида буюк бобокалонимиз “Ғазал мулкининг султони” — Mир Aлишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан Урганч туман Ахборот-кутубхона марказида тантанали маънавий-маърифий байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Р.Вапаева, шоир Ҳайитмат Омон, ёзувчилар уюшмаши аъзоси ва шоир Бекмурод Усмонов ҳам иштирок қилдилар.
Тадбирни Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Р.Вапаева кириш сўзи билан очиб, Алишер Навоийнинг ўз даврининг буюк мутафаккири, сўз устаси бўлиши билан бирга, кишиларга яхши сўз билан таъсир эта билиш санъатини жуда қадрловчи, улуғловчи, бундай санъат усталарига эътибор қилиб, эҳтиром кўрсатувчи шахс бўлган. Шу пайтгача дунё адабиётида улуғ мутафаккир бобомизчалик бирон ижодкор ўз ижодида кўп ва хўб сўз ишлатган эмас. Жаҳон адабиёти намоёндаларидан А.С.Пушкин ўз асарларида 21197 та бетакрор сўз, Шекспир салкам 20 мингта, Сервантес мингтага яқин сўз ишлатган бўлса, бобомиз Мир Алишер Навоий ҳазратлари эса 1 миллион 378 минг 660 та бетакрор сўз ишлатган, дея улуғ бобокалонимиз меросининг ёшлар хаёти ва фаолиятида аҳамияти ҳақида батавсил маълумот берди.