LIDERLAR KITOBI. OTABEK XASANOV

Ушбу китобда жуда кўп янги ғоялар, ҳаётга теран назар билан қараш, ғолибликка интилиш, саодат ва комиллик учун дадил қадам ташлаш, жасурлик ва мардлик каби инсоний фазилатларни ўзида шакллантириш, Ватан ривожига, унинг иқтисодини юксалтиришга астойдил киришиш, ақл-заковатни, илмни ҳар қандай ишдан устун қўйиш каби ҳолатлар мужассам бўлган. Унутманг, Лидер дегани, аввало, доимо ўз устида ишлайдиган ва ўзгаларга ёрдам қўлини чўзадиган инсондир. Ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинаётган ушбу китоб давлат хизматчилари, хусусий сектор вакиллари, ёш олимлар, талаба ва бўлажак Лидерлар ҳаёт йўлида кўмакчи бўлади, деб ўйлаймиз.